Ўзбекистон | 20:52 / 18.10.2023
7842
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи якунланди 

Ўзбекистон президенти Тошкентга қайтди. 

Шавкат Мирзиёевнинг Пекин шаҳрига амалий ташрифи якунланди. Ташриф чоғида давлат раҳбари Хитой раиси Си Жинпинг ва Виетнам президенти Во Ван Тхионг билан музокара ўтказди. 

Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси, «Ameri International», «CAMCE», «China Energy», «State Grid» корпорациялари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон президенти рафиқаси билан бирга «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форумига келган делегациялар раҳбарларини тантанали кутиб олиш маросимида иштирок этди. 

Юбилей форумнинг очилишида қатнашиб, давлат раҳбари «яшил тараққиёт» масалаларига бағишланган ялпи сессияда нутқ сўзлади, Хитой ҳамда «Макон ва йўл» ташаббусининг бошқа иштирокчилари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича фикрлари билан ўртоқлашди. 

Ташриф доирасидаги тадбирлар якунлангач, президент Тошкентга жўнаб кетди. «Шоуду» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни ХХР фавқулодда вазиятлар вазири Ван Сянси ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. 

Мавзуга оид