Ўзбекистон | 20:59 / 19.10.2023
8553
1 дақиқада ўқилади

Миллий комиссия Қозоғистонда қулликка тушиб қолган 60 нафар ўзбекистонликка ёрдам беради

Ҳолат Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси томонидан назоратга олингани айтилди. 

Фото: Видеодан кадр

Ўзбекистонлик фуқароларнинг Қозоғистон ҳудудида ноқонуний ушлаб турилгани ҳамда уларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилингани бўйича аниқланган ҳолат Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси томонидан назоратга олинди. 

Қайд қилинишича, ҳолат икки давлат ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ҳамкорликда ўрганилиши, айбдор шахсларга нисбатан ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади. 

Бундан ташқари, мазкур ҳолатдан жабрланган шахсларнинг ҳужжатлари қайтариб олиниши, зарур ҳолда қайта тикланиши, Ўзбекистонга қайтарилиши, зарур тиббий, ижтимоий, психологик хизмат кўрсатилиши ҳамда уларнинг Ўзбекистонда иш билан таъминланиши Миллий комиссия томонидан қатъий назоратга олиниши айтилмоқда. 

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Чимкент вилоятида қулликда ушлаб турилган ва ғишт заводида ишлатилган 60 нафар ўзбекистонлик озод қилингани ҳақида хабар берилган эди.

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид