Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санкт-Петербург марказида 11 нафар ўзбекистонлик муштлашди
Полиция уларни ҳибсга олгани, уларга нисбатан иммиграция қонунчилигини бузганлик учун 6 та, майда безорилик учун 8 та баённома тузилгани айтилмоқда.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри марказида ўзбекистонлик фуқаролар бир аёл учун муштлашди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, 17 октябрга ўтар кечаси Достоевский кўчасида оммавий муштлашув содир бўлган. «Каттақўрғон» кафеси яқинида можаро бошлангани ҳақидаги хабар келиб тушганидан сўнг у ерга полиция етиб борган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ички ишлар бўлимига 23 ёшдан 42 ёшгача бўлган 12 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан сартарош бўлиб ишлаётган 34 ёшли аёл олиб кетилган. Маълум бўлишича, айнан у туфайли кўчада жанжал келиб чиққан. Оқибатда икки киши ёпиқ бош жароҳати, мия чайқалиши ва кўплаб кўкаришлар билан шифохонага ётқизилган.
Ҳибсга олинганларга нисбатан иммиграция қонунчилигини бузганлик учун 6 та, майда безорилик учун 8 та баённома тузилгани айтилмоқда. Бундан ташқари, текширув натижаларига кўра жиноят иши қўзғатилган. Можаронинг тўрт иштирокчиси безориликда гумон қилинмоқда.
Мавзуга оид
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
18:42 / 16.07.2026
Президент маҳаллаларда жиноятчиликни камайтириш бўйича янги вазифаларни белгилади
10:31 / 16.07.2026
Қозоғистон миграция назоратини кучайтирмоқда
22:07 / 15.07.2026