Назарбоевнинг собиқ қудаси қамоқдан озод этилди
Қайрат Бўронбоев қарамоғидаги миллионлаб долларлик мулкларни давлатга топширганидан сўнг қамоқ жазоси шартли жазога алмаштирилди.
Қозоғистонлик тадбиркор Қайрат Бўронбоевга нисбатан қамоқ жазоси озодликни чеклаш билан алмаштирилди. Нурсултон Назарбоевнинг собиқ қудаси барча мол-мулкини давлатга ўтказди. Қайтарилган активлар орасида нефт кони, газ тақсимлаш станцияси, фитнес марказлари тармоғи, савдо-кўнгилочар мажмуалари ва бошқалар бор.
Суд жазони алмаштиришда тадбиркор жазо муддатининг учдан бир қисмини ўтаганини, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаганини ва қилмишига пушаймон бўлганини ҳисобга олган. Суднинг тушунтиришича, Бўронбоев пробация назоратида бўлади.
Қайрат Бўронбоев Қозоғистоннинг энг бой ва нуфузли 50 нафар тадбиркори қаторидан жой олган. Forbes журнали унинг бойлигини 590 млн долларга баҳолаган. Унинг қизи собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултонга (2020 йил август ойида вафот этди) турмушга чиққан эди.
2022 йил март ойида Бўронбоев «Qazaq Gaz» миллий компаниясидан йирик миқдордаги маблағни ўғирлаганликда айбланиб, ҳибсга олинди.
2023 йил сентябр ойида Молиявий мониторинг агентлиги Бўронбоев ихтиёрий равишда 90 миллиард тенгедан (195,4 миллион доллар) ортиқ мол-мулкни давлатга қайтариб берганини маълум қилди.
Буни инобатга олган суд сентябр ойи ўрталарида Бўронбоевни 6 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
Шундан сўнг, Бўронбоев қиймати 74,2 млн доллар бўлган «Қоражонбос северний» нефт кони, 29,3 млн доллар бўлган «Азия Газ Чунджа» газ тақсимлаш компанияси, 18,8 млн доллар бўлган «Сервисный Центр КазТурбоРемонт» заводини давлат тасарруфига ўтказди.
Мавзуга оид
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024
Назарбоевнинг жияни давлатга 1,6 млрд доллар қийматли мулкларни қайтарди
18:39 / 15.02.2024