Россияда ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари «чет эл агенти» деб эълон қилинди
Россия Адлия вазирлиги ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Георгий Кунадзе, сиёсатшунос Михаил Савва ва Владимирдаги «Довод» нашри бош муҳаррири Иля Косигинни «чет эл агентлари» деб эълон қилди.
Россия Адлия вазирлиги 1992-1993 йилларда Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, Россия Фанлар академиясининг Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти бош илмий ходими Георгий Кунадзени «чет эл агенти» деб эълон қилди. «Чет эл агентлари» рўйхатига сиёсатшунос Михаил Савва ва Владимирдаги «Довод» нашри бош муҳаррири Иля Косигин ҳам кирди. Бу ҳақдаги хабар 20 октябр, жума куни Россия Адлия вазирлиги сайтида пайдо бўлди.
Россия Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, ҳар учала шахс «Россия давлат органлари томонидан қабул қилинган қарорлар ва улар олиб бораётган сиёсат тўғрисида ёлғон маълумот тарқатган». Россия Адлия вазирлигининг таъкидлашича, Косигин «чет эл агентларининг хабарлари ва материалларини кўп одамларга тарқатишда иштирок этган». Журналист бошчилигидаги «Довод» нашри август ойида «чет эл агенти» сифатида тан олинган эди.
Кунадзе, идорага кўра, «чет эл тузилмалари тақдим этган ахборот платформаларида тизимли равишда респондент сифатида иштирок этган». Савва «Украина ташкилотининг экспертлар кенгаши аъзоси», деб таъкидлайди Россия Адлия вазирлиги. Гап 2022 йилда Россиянинг «Мемориал» инсон ҳуқуқлари жамияти ва Беларуснинг «Весна» инсон ҳуқуқлари маркази асосчиси Алес Беляцкий билан биргаликда тинчлик учун Нобел мукофотини олган Фуқаролик эркинликлари маркази ҳақида бормоқда.
«Чет эл агентлари» рўйхатига олдинги қўшимча
13 октябр куни, хусусан, ҳуқуқ ҳимоячиси ва «Рус сидяшчая» лойиҳаси асосчиси Олга Романова, шунингдек, «Газпромбанк» собиқ вице-президенти Игор Волобуев «чет эл агентлари» деб тан олинди. У Украинада туғилган, кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошланиши билан ўз ватанига қайтиб келган ва оддий аскар сифатида фронтга кетган.
Бундан ташқари, бир ҳафта олдин Россия Адлия вазирлиги «чет эл агентлари» рўйхатига «Ходорковский Live» YouTube-канали бошловчиси Елена Малаховская, блогер Андрей Рудой ва қрим-татарлар фаоли, «Московский комсомолец» газетаси бош муҳаррири собиқ ўринбосари Айдер Муждабаевни қўшди.
Россияда «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун 2012 йилда пайдо бўлган. Ўшандан бери рўйхатга бир неча юзлаб ташкилот ва шахслар қўшилди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
18:37 / 20.01.2025
Россияда яшаш учун рухсатнома олганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари 1 йил амал қилади
21:13 / 19.01.2025
Суриянинг янги ҳукумати Россия, Эрон ва Исроил товарлари импортини тақиқлади
12:03 / 18.01.2025
Россиянинг Кривий Ригга зарбаси: тўрт киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди
09:55 / 18.01.2025