Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайловчиларнинг камида 7 фоиз овозини олган партия депутатлик ўринларига эга бўлиши белгиланади
Агар ҳеч қайси партия камида 7 фоиз овозни тўпламаган бўлса, сайлов ўтмаган, деб топилиши назарда тутиляпти.
Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, лойиҳа Конституциявий ислоҳотларнинг узвий давоми бўлиб, унда Қонунчилик палатасига сайловни аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар-пропорционал шаклда ўтказиш ўз аксини топмоқда.
Жумладан, сайловчиларнинг камида 7 фоиз овозини олган партия белгиланган тартибда депутатлик ўринларига эга бўлиши белгиланмоқда.
«Ушбу Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилгани унинг жамоатчилик фикри асосида янада такомиллаштирилишига, пухта ҳолга келишига хизмат қилади. Масалан, ягона сайлов округи бўйича овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг камида 7 фоиз овозини олган партия белгиланган тартибда депутатлик ўринларига эга бўлиши белгиланмоқда. Агар ҳеч қайси партия камида етти фоиз овозни тўпламаган бўлса, сайлов ўтмаган, деб топилиши назарда тутиляпти», деди депутат Д.Исмоилов.
Муҳокамаларда фракция аъзолари мазкур Конституциявий қонун лойиҳасининг моҳияти ва аҳамияти хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган.