Юнусобод метро йўналишида ҳаракат 30 дақиқа тўхтаб қолди
Шаҳристон метро бекатидан йўлга чиқиши керак бўлган поездда техник носозлик аниқланган. Шу сабабли поезд ярим соат давомида йўналишга чиқа олмаган. Оқибатда метрода интерваллар узайиб кетган.
Тошкент метрополитенининг Юнусобод линиясидаги метро бекатларидан бирида 23 октябр куни поезд ҳаракатдан тўхтагани ва йўловчилар ҳаракат таркибининг ичидан чиқариб юборилгани акс этган видеолар юзасидан «Тошкент метрополитени» изоҳ берди.
Маълум бўлишича, соат 09:46 лар атрофида Шаҳристон метро бекатининг айланма йўлидан ҳаракатга чиқиши керак бўлган 64-сонли поезднинг ҳаво компрессорида техник носозлик аниқланган.
«Ҳолат юзасидан тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу ҳаракат таркиби соат 10:17 да ҳаракатлана бошлаган. Бу эса, йўналишда белгиланган вақт интерваллари узайишига олиб келган», – дейилади расмий хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирда поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда. «Тошкент метропилитени» келтирилган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.
Пойтахт метросида бундай носозлик биринчи марта кузатилмаяпти. 4 октябр куни Чилонзор йўналишининг «Чинор» (5-бекат) бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган поезднинг тормоз тизимида техник носозлик кузатилганди.
Кейинроқ «Миллий боғ» бекатида поезд бузилиб қолиб, 20 дақиқа давомида ҳаракатланишдан тўхтаб қолган эди.
11 октябр куни АОКАда метрополитен ходимлари иштирокида ўтган анжуманда метро тасарруфида ҳозирги кунда 256 та вагон борлиги, шуларнинг 75 фоизи хизмат қилиш муддати ўтган бўлгани маълум қилинган. Қолаверса, анжуманда расмийлар пойтахт метро бекатларининг вентиляция тизими ҳам эскирганини айтганди.
Мавзуга оид
08:08 / 08.11.2024
Юнусободда бир кунда иккита ЙТҲ содир бўлди
13:40 / 20.08.2024
Тошкентда қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар қўлга олинди
13:02 / 23.07.2024
Юнусобод туманида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди
21:47 / 03.07.2024