Жаҳон | 22:32 / 24.10.2023
8558
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг йирик суверен жамғарма 30 миллиард доллар зарар кўрганини маълум қилди

Норвегия давлат пенсия жамғармаси 34 миллиард доллар йўқотди.

Фото: Freepik

Дунёдаги энг йирик суверен жамғарма ҳисобланган Норвегия давлат пенсия жамғармаси (GPFG) жуда катта зарар кўргани ҳақида хабар берди.

Ташкилот ҳисоботида айтилишича, учинчи чоракда 2,2 фоиз зарар кўрилган ва қарийб 34 миллиард доллар эквиваленти йўқотилган.

«Айниқса, технологиялар, саноат ва истеъмолчилар сектори рентабелликка салбий таъсир кўрсатди», деди бош директор ўринбосари Тронд Гранде.

Норвегия кронаси курсининг кўтарилиши ҳам жамғарма қийматини пасайтирган.

Норвегия давлат пенсия жамғармаси (GPFG) Хитойнинг иккита фондини ортда қолдириб, дунёдаги энг йирик жамғарма ҳисобланади. Айни пайтда фонд дунёдаги барча акцияларнинг қарийб 1,5 фоизига эгалик қилади. У 70 та мамлакатдаги 9,2 мингдан ортиқ компания акцияларига эга. Қимматли қоғозлар портфелининг энг катта улушини Apple, Microsoft, Alphabet (Google), Amazon ва Nvidia акциялари эгаллайди. Давлат қимматли қоғозлари портфелида энг катта улушни АҚШ облигациялари, камроқ даражада эса Япония ва Германия облигациялари эгаллайди.

GPFG ўтган йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги 174 миллиард доллар йўқотган эди.

Мавзуга оид