Ўзбекистон | 19:30 / 24.10.2023
14145
2 дақиқада ўқилади

Россиянинг тўққизта авиакомпанияси Ўзбекистондан янги рейслар учун рухсат сўради

Улар орасида 11 та ариза билан «Аэрофлот» етакчилик қилмоқда.

Фото: РИА Новости

Россиянинг тўққизта авиакомпанияси Тошкентга янги рейслар очишдан манфаатдорлигини билдирди. Бу ҳақда «Росавиация» федерал ҳаво транспорти агентлиги хабар берди.

Жумладан, «Аэрофлот», «UTair», «IrAero», «NordStar», «Ural Airlines», «Smartavia», «AZUR Air», «Nord Wind» ва «Якутия» каби бир қатор Россия авиакомпаниялари ҳаво қатновларини ташкил этиш учун ариза топширган.

«Аэрофлот» янги рейслар учун 11 та ариза тақдим этган ҳолда етакчилик қилмоқда, «UTair», «IrAero», «Ural Airlines» ва «Smartavia» ҳар бири 7 тадан рейс очишни режалаштирмоқда. «NordStar» 4 та, «Nord Wind» 3 та, «AZUR Air», ва «Якутия» 2 тадан ариза топширган.

Санкт-Петербург ва Тошкент ўртасидаги рейслар учун еттита авиакомпания ариза берган, улар ҳафтасига 2 тадан 7 тагача рейсларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, «NordStar», «Россия», «Smartavia» ва «Якутия» каби авиакомпаниялар Красноярскдан Тошкентга парвозлар учун мос равишда 7 та ва 2 та ариза топширган.

Шунингдек, Москва ва Урганч ўртасидаги рейслар сони, шунингдек, Бухорога қўшимча рейслар сони ортиши кутилмоқда. Россия авиакомпаниялари Урганчга ҳафталик рейслар учун, Бухорога эса қўшимча 5 та рейс учун 39 та ариза топширган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид