Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда тарихдаги энг катта шамол генератори қурилади
Шамол генераторининг баландлиги тахминан 330 метрни ташкил қилади. Уни Эйфел минораси билан таққослаш мумкин.

Фото: AP
Хитойнинг Ming Yang Smart Energy компанияси ротор диаметри 310 метрдан ортиқ бўлган 22 мегаваттлик улкан турбина қуриш режасини эълон қилди. Бу ҳақда Bloomberg ёзди.
Бу инсоният тарихидаги энг йирик машиналардан бири бўлиши мумкин. Парраклар узунлиги ва сув устидаги зарур бўшлиқни ҳисобга олган ҳолда, янги шамол генераторининг баландлиги тахминан 330 метрни ташкил қилади. Уни Эйфел минораси билан таққослаш мумкин.
Роторнинг иш майдони, яъни у айланадиган доиранинг майдони тахминан 75 минг квадрат метрни ташкил қилади. Бу 10 дан ортиқ футбол майдони ёки 60 та олимпия сузиш ҳавзасига монанд.
Қурилманинг ўлчами рекордлар ортидан қувиш учун эмас, балки самарадорлик билан изоҳланади. Узунроқ парраклар кўпроқ шамолни ушлайди ва кўпроқ қувват ишлаб чиқаради. Катта турбиналар одатда шамол энергиясини ишлаб чиқувчилар учун харажатларни камайтиради.
Бундай гигантларни қуриш жуда мураккаб жараён бўлиб, у кўпинча гигант парракларни етказиб бериш билан боғлиқ логистик муаммоларга дуч келади.
Ming Yang Smart Energy 300 метрли турбинани 2024 ёки 2025 йилгача ишга туширишни режалаштирган.
Мавзуга оид

14:57 / 08.07.2025
Йил бошидан буён қанча “яшил” энергия ишлаб чиқарилгани айтилди

23:07 / 05.07.2025
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди

18:51 / 26.06.2025
Хитой қуёш ва шамол энергиясини ривожлантириш бўйича рекорд ўрнатди

21:10 / 23.06.2025