Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Халқаро туризм академияси очилди
Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти БМТ Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида UNWTO Халқаро туризм академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Туризм қўмитаси маълумотига кўра, академиядан мақсад туризм саноати ва иқтисодиёт соҳасини ривожлантиришга хизмат қиладиган малакали кадрлар синфини шакллантиришдан иборат.
Академиянинг ўқув дастури Швейцария меҳмондўстлик мактаблари тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Тренинг чет эллик маслаҳатчилар томонидан олиб борилади. Академияни тамомлагандан сўнг битирувчига жалб қилинган ҳамкор таълим муассасалари томонидан тан олинган сертификат берилади. Ҳар бир модулни тугатгандан сўнг, талабалар хусусий сектор ҳамкор компанияларида амалиёт ўташ орқали амалий тажриба орттириш имкониятига эга бўладилар.
Академия ташкилотчилари Ўзбекистон ҳукумати ва БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026