Ўзбекистон | 00:19 / 27.10.2023
8513
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси фуқароликни расмийлаштиришни вақтинчалик тўхтатди

Бунга янги низом қабул қилиниши сабаб экани кўрсатилган.

Фото: Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси фуқаролик олиш учун аризаларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда дипломатик ваколатхона хабар берди.

«Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш (фуқароликнинг мавжудлиги/йўқлиги тўғрисида сўровлар бундан мустасно) «Фуқаролик масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги низом қабул қилингунга қадар тўхтатилади», дейилади хабарда.

Янги низом қачон қабул қилиниши ҳақида хабарда маълумот берилмаган.

Аввалроқ, Россия ички ишлар вазири Владимир Колоколцев ноқонуний миграцияга қарши курашга бағишланган йиғилишда мигрантлар Россияда қолиш учун турли ноқонуний схема ва усуллардан фойдаланаётгани ҳақида маълум қилган эди. Унга кўра, хорижликлар сохта никоҳ тузмоқда, рус тили бўйича сохта имтиҳонлар топширмоқда, шунингдек, ўқишга сохта таклифномалар чоп этмоқда.

Мавзуга оид