Қозоғистондаги кўмир конида юз берган фалокат сабаблари маълум бўлди
Дастлабки хулосаларга кўра, аварияга метан газининг портлаши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Костенко кўмир конида содир бўлган йирик аварияга ёнғин ва ундан кейин метан газининг портлаши сабаб бўлган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Ермаганбет Булекпаев хабар берди.
Маълум бўлишича, 28 октябр куни шахтада ёнғин чиққан, сўнгра метан-ҳаво аралашмаси портлаган. Булекпаев сўзларига кўра, портлаш вақтида шахтада қолган 13 кишининг тақдири ҳозирча номаълум, уларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Қутқарувчилар марказий штабининг Қарағанда бўлими директори Геннадий Силинский портлашдан кейин юзага келган зарба тўлқини зилзила марказидан икки километр узоқликда тарқалиб, кенг кўламли оқибатларга олиб келганини таъкидлади.
«Портлаш кучи шундай катта эдики, ғарбий ва шарқий блоклардаги телекоммуникация тизими ишдан чиқди», деди Силинский.
28 октябр куни тунда Костенко номидаги кўмир конида портлаш содир бўлди. Шахта ичида 252 киши бўлган, уларнинг 208 нафари ер юзига чиққан.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 33 нафарни ташкил қилади. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев фожиа сабабли 29 октябрни мамлакатда умумиллий мотам куни деб эълон қилди.
Мавзуга оид
22:40 / 07.10.2024
Ангренда кўмир кони кенгайтирилиши сабаб уйлари кўчган ёки бузилган аҳолига 60 млрд сўмдан ортиқ пул тўланади
16:57 / 22.09.2024
Эронда кўмир конида портлаш рўй берди. Ўнлаб кишилар ҳалок бўлган
15:36 / 20.09.2024
“Йигитларни ўлимнинг оғзига олиб боришган” – М25 конида ҳалок бўлганларнинг яқинлари
21:10 / 01.04.2024