Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремл Доғистондаги воқеаларни ташқи аралашув сифатида баҳолади
Маҳачқалъа аэропортида 29 октябр оқшомида Исроилдан келган самолёт туфайли тартибсизликлар юз берди.
Доғистондаги Маҳачқалъа аэропортида тартибсизликлар ташқи аралашув натижасидир. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Маҳачқалъа аэропорти атрофидаги воқеа асосан ташқи аралашув, жумладан, ташқи ахборот таъсирининг натижасидир. Ғазо секторидаги даҳшатни кўрсатувчи телевизион кадрлар фонида одамларни ғазаблантириш осон», — деди Кремл матбуот котиби журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин Доғистондаги вазият бўйича батафсил ҳисоботлар оляпти.
Песковнинг сўзларига кўра, Путин Маҳачқалъа воқеаларидан сўнг 30 октябр куни катта йиғилиш ўтказади, унда Ғарбнинг «Яқин Шарқдаги воқеалардан Россия Федерациясидаги жамиятни парчалаш учун фойдаланиш» уринишлари муҳокама қилинади.
Маҳачқалъа аэропортида тартибсизликлар 29 октябр оқшомида Ғазо секторидаги воқеалар чоғида Исроилдан келган самолёт туфайли бошланган. Намойишчилар ва ҳуқуқ-тартибот кучлари ўртасида тўқнашувлар юз берди. 20 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Матбуот котиби, шунингдек, Ғарбдан Россия Федерациясига хавфсизлик бўйича «янги таклифлар» йўқлигини айтди.
Бу ҳақда у америкалик иқтисодчи Жеффри Сакснинг Россия президенти Владимир Путиннинг хавфсизлик соҳасидаги таклифларига қайтиш зарурлиги ҳақидаги фикрини изоҳлар экан айтиб ўтди.
«Ҳозир бошқа вариант йўқ, бошқа таклифлар йўқ, бу иқтисодчининг нуқтаи назари, бошқа нарса эмас. Бизнинг замонамизда, айниқса Ғарбнинг мейнстримида жуда кам учрайдиган фикр», деди Песков.
Мавзуга оид
09:11 / 10.06.2026
Доғистонда магистрал газ қувурида портлашлар юз берди
09:41 / 20.05.2026
Доғистонда сақланаётган 24 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади
15:04 / 06.04.2026
Доғистонда сув тошқинлари оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
18:30 / 05.04.2026