Ўзбекистон | 22:17 / 01.11.2023
22003
1 дақиқада ўқилади

Франция президенти Эммануэл Макроннинг Ўзбекистонга ташрифи бошланди 

Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. 

Франция президенти Эммануэл Макрон расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. 

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. 

Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, унда Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги кўпқиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. 

Савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади. 

Ўзбекистон ва Франция раҳбарлари икки мамлакатнинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари иштирокидаги қўшма бизнес форуми ишида ҳам иштирок этади. 

Саммит якунида бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар ҳамда савдо-инвестициявий келишувлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

 

Мавзуга оид