Шимолий Корея Россияга 1 млндан ортиқ артиллерия снарядларини топширди - Bloomberg
Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, Пхенян август ойидан бери Россияга ўнта қурол партиясини жўнатган. Шимолий Кореянинг ўқ-дорилардан фойдаланиш бўйича маслаҳатчилари ҳам Россия Федерациясига юборилган.
Шимолий Корея Россияга бир миллиондан ортиқ артиллерия снарядларини юборди, Россия армияси аллақачон улардан Украинага қарши урушда фойдаланмоқда, деб хабар берди Bloomberg 1 ноябр, чоршанба куни миллий разведка ёпиқ брифингида қатнашган кореялик расмий Ю Санг Бумга таяниб.
Унинг сўзларига кўра, Жанубий Корея разведкаси август ойидан бери КХДР Россияга ўнта қурол партиясини жўнатган деб ҳисобламоқда. Бундан ташқари, Шимолий Кореянинг ўқ-дорилардан фойдаланиш бўйича маслаҳатчилари Россияга юборилган.
Дунёдаги энг йирик снарядлар ва ракета арсеналларидан бири
Ўз навбатида, Bloomberg Шимолий Корея Россия Украинага қарши урушда фойдаланаётган совет иттифоқида ишлаб чиқарилган қуролларга мос келадиган снарядлар ва ракеталар бўйича дунёдаги энг йирик арсеналлардан бирига эга эканини таъкидлайди. Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, ушбу ўқ-дориларни Россияга етказиб бериш КХДР бюджетига юзлаб миллион ва ҳатто миллиардлаб доллар олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, Жанубий Корея разведкаси Россия КХДРга олдинги икки муваффақиятсиз уринишдан сўнг ҳарбий разведка сунъий йўлдошини учиришда техник ёрдам кўрсатмоқда, деб ҳисоблайди.
Минглаб ўқ-дорилар контейнерлари
Октябр ойи бошида Beyond Parallel таҳлилий лойиҳаси сунъий йўлдош тасвирларига таяниб, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг Россия Федерациясига ташрифидан кейин Россия ва Шимолий Корея ўртасида юк ташиш ҳажми кескин ошгани ҳақида хабар берган эди.
Октябр ойида АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жон Кирби сентябр бошидан бери Шимолий Корея Россияга 1000 дан ортиқ контейнерда ҳарбий техника ва ўқ-дорилар жўнатганини айтди.
Кейинчалик, Британия Қироллик мудофаа тадқиқотлари институти (RUSI) сунъий йўлдош тасвирларига асосланган ҳисоботни эълон қилди, ундан келиб чиқадики, Россия ва КХДР денгиз таъминоти йўналишини ўрнатган, унинг доирасида Шимолий Кореядан контейнерлар бўлган кемалар Приморск ўлкасидаги Тинч океан флоти базасига етиб боради. Шундан сўнг, контейнерлар Россиянинг Украина билан чегарасидан 200 км узоқликда жойлашган Краснодар ўлкасининг Тихорецк шаҳридаги ўқ-дорилар омборига юборилади.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
-
Хитойда 35 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қатл этилди
Жаҳон | 17:36
-
Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига квоталарни камайтириши мумкин
Жаҳон | 17:22
-
Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди
Жаҳон | 17:06
Мавзуга оид
11:51
Ўзбекистон ва Россия бўлажак тадбирлар жадвалини муҳокама қилди
21:13 / 19.01.2025
Суриянинг янги ҳукумати Россия, Эрон ва Исроил товарлари импортини тақиқлади
12:03 / 18.01.2025
Россиянинг Кривий Ригга зарбаси: тўрт киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди
09:55 / 18.01.2025