AP: Шимолий Корея Россияга баллистик ракеталар берган бўлиши мумкин
Сеулдаги ҳарбийлар Пхенянни Россияга қисқа масофага учувчи баллистик ракеталар, танкка қарши ва кўчма зенит ракеталари, шунингдек, милтиқлар, ракета учириш қурилмалари, миномётлар ва снарядлар юборганликда гумон қилмоқда, дея хабар беради AP.
Шимолий Корея Украинага қарши уруш олиб бориш учун Россияга артиллерия снарядларидан ташқари бир неча турдаги ракеталарни тақдим этган бўлиши мумкин, деб хабар берди Associated Press 2 ноябр, пайшанба куни Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб.
Уларнинг сўзларига кўра, Россия армияси «аниқланмаган миқдорда» қисқа масофага учувчи баллистик ракеталар, танкка қарши ракеталар ва кўчма зенит ракеталари, шунингдек, милтиқлар, ракета учириш қурилмалари, миномётлар ва снарядларни олган бўлиши мумкин.
Шимолий Корея АҚШ билан хавфсизлик соҳасида давом этаётган таранглик ва пандемия туфайли юзага келган ички қийинчиликлар шароитида Россия ва Хитой билан ҳамкорликни кенгайтиришга интилмоқда. КХДРнинг аниқ иқтисодий муаммоларидан айрим хорижий дипломатик ваколатхоналарини ёпиш режалари далолат беради, дея қайд этади AP.
Бир миллиондан ортиқ артиллерия снарядлари
Бир кун аввал Bloomberg Жанубий Корея разведкасига таянган ҳолда Шимолий Корея Россияга бир миллиондан ортиқ артиллерия снарядларини юборганини, Россия армияси улардан Украинага қарши урушда фойдаланаётгани ҳақида хабар берган эди. Ўтган ҳафтада АҚШ, Япония ва Жанубий Корея Шимолий Кореянинг Россияга ҳарбий техника ва ўқ-дорилар етказиб беришини кескин қоралаб, бундай юклар «Россия уруши қурбонлари сонини сезиларли даражада ошириши»ни билдирган эди.
Москва ва Пхенян бу айбловларни асоссиз деб рад этди.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Энг хавфсиз парвоз танланади” – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” осмондаги фавқулодда ҳолатга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03
-
Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!
Ўзбекистон | 17:00
-
Ўзбекистон телеканаллари Туркманистонда намойиш этилади
Жамият | 16:54
-
Трамп Кеннеди ўлдирилиши ҳақидаги ҳужжатларни ошкор этишга ваъда берди
Жаҳон | 16:53
Мавзуга оид
11:51
Ўзбекистон ва Россия бўлажак тадбирлар жадвалини муҳокама қилди
21:13 / 19.01.2025
Суриянинг янги ҳукумати Россия, Эрон ва Исроил товарлари импортини тақиқлади
12:03 / 18.01.2025
Россиянинг Кривий Ригга зарбаси: тўрт киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди
09:55 / 18.01.2025