12:00 / 03.11.2023
4012

HONOR мамлакатнинг ноёб овози танловининг иккинчи босқичи — халқ овози босқичини эълон қилди

Экспертлар танлов иштирокчиларининг барча овоз намуналарини ўрганиб чиқишди ва ғолибликка 30 та номзод рўйхатини тузишди.

Фото: HONOR

2023 йилнинг 9 октябрида HONOR технологик компанияси Ўзбекистоннинг ноёб овози танловини эълон қилди. Танлов ғолиби бутун оила аъзолари учун HONOR маҳсулотлари тўпламини қўлга киритади, унинг овози эса мамлакат ҳудудида бренднинг реклама роликлари ва интернет-материалларида жаранглайди. 

“HONOR ОВОЗИ”танловида иштирокчиларнинг мурожаатларини қабул қилиш 25 октябрь санасида ёпилди, унда 10 000 дан ортиқ иштирокчи “Go Beyond HONOR” жумласи билан ўз овози намунасини юклаб жўнатишга улгурди. 25 октябрдан 29 октябргача компания ҳайъат аъзолари аудиоматериалларни саралаб, 30 та финалистнинг шортлистини тузишди, энди эса халқ орасида овоз бериш босқичи бошланди.

30 октябрдан 5 ноябрга қадар барча кўнгиллилар ўзлари ноёб овоз соҳиби деб ҳисоблаган номзодга овоз беришлари мумкин бўлади. Бунинг учун танлов сайтига кириб, финал иштирокчиларининг аудио-намуналарини тинглашлари ва Ўзбекистонда ноёб дея эътироф этилиши мумкин бўлган овозга овоз беришлари керак.

HONOR танлови якунлари 2023 йил 6 ноябрда сарҳисоб қилинади.

Ғолибга бутун оилага мўлжалланган HONOR маҳсулотларидан иборат қуйидаги совғалар тўплами тақдим этилади:

— HONOR 90 смартфони;

— HONOR X9a смартфони;

— HONOR X8a смартфони;

— HONOR X7a смартфони;

— HONOR Choice Earbuds X3 Lite қулоқчинлар жуфтлиги;

— Magicbook X14 2023 ноутбуки.

Финал иштирокчилари рўйхати ва иштирок этиш шартлари билан танлов сайтида танишиб чиқиш мумкин: https://www.honorovozi.uz 

HONOR янгиликлари ва маълумотлар билан компаниянинг Ўзбекистондаги сайти ва Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали хабардор бўлинг.

Реклама

Top