Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон БМТнинг Куба блокадасини тўхтатишга чақирувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади
БМТ Бош ассамблеяси Кубага қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди. Ҳужжатни 187 давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлади.
2 ноябр куни БМТ Бош ассамблеяси АҚШни Кубага нисбатан иқтисодий, тижорат ва молиявий санкцияларни бекор қилишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.
Ҳужжатни 187 давлат, жумладан Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлади. Икки давлат — АҚШ ва Исроил қарши овоз берди, Украина бетараф қолди.
БМТ Бош ассамблеяси 31 йил кетма-кет блокадани бекор қилишга чақирувчи резолюцияларни қабул қилиб келмоқда. 1992 йилда уни 59 давлат қўллаб-қувватлаган бўлса, 2017 йилда — 191 та, ўтган йили — 185 та, бу йил эса — 187 та давлат резолюцияни ёқлаб овоз берган.
Ассамблеяда сўзга чиққан делегатлар Кубага қарши эмбаргонинг ноқонуний эканини таъкидлади. Улар блокаданинг Куба халқига етказаётган зарари, уларни асосий даромад ва асосий эҳтиёжлар, жумладан, дори воситаларидан маҳрум қилишини билдирди.
Ўзбекистон 1997 йилда резолюцияга қарши овоз берган, 1998, 1999 ва 2002 йилларда бетараф қолган.
Мавзуга оид
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
20:15 / 19.06.2026
Куба парламенти 65 йил ичидаги энг йирик иқтисодий хусусийлаштиришни маъқуллади
10:10 / 12.06.2026
Кубанинг энергетика соҳаси АҚШ санкциялари нишонига айланди
09:02 / 11.06.2026