Жаҳон | 21:46 / 04.11.2023
13584
1 дақиқада ўқилади

Россияга қарши санкцияларнинг 12-пакети тафсилотлари маълум бўлди

Янги чекловлар импорт ва экспортга тақиқлар ҳамда нефт нархининг юқори чегарасини пасайтириш бўйича чораларни ўз ичига олади.

Фото: Twitter / vonderleyen

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Россияга қарши 12-санкция пакетини эълон қилди. Бу ҳақда X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилинди.

Европа Иттифоқи санкциялар рўйхатини кенгайтириш ниятида. Фон дер Ляйен сўзларига кўра, 12-санкциялар тўплами «импорт ва экспортга янги тақиқлар ҳамда нефт нархининг юқори чегарасини пасайтириш бўйича чоралар»ни ўз ичига олади.

Россияга қарши янги санкция чекловларини жорий этиш вақти ошкор қилинмади. Бироқ, Politico нашри аввалроқ санкциялар пакети ҳақида баъзи тафсилотларни эълон қилган эди. ОАВ хабарларига кўра, Еврокомиссия Европа Иттифоқининг барча 27 давлатига янги чекловлар бўйича таклифлар юборади. Шунингдек, Европа Иттифоқи Россияга қарши чекловларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган компанияларга нисбатан қўшимча санкциялар жорий қилиши мумкинлиги хабар қилинган.

Мавзуга оид