11:14 / 06.11.2023
2450

Миср томонидан тақдим этилган гепатитга қарши дорининг навбатдаги туркуми Ўзбекистонга етказилди

Миср томонидан мамлакатга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган С гепатитига қарши дори воситаларининг ўн еттинчи партияси шу йил 4 ноябр куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси кўмагида Шарм-ал-Шайхдан Тошкентга етказилди.

Фото: Дунё АА

Миср ҳукумати томонидан мамлакат учун инсонпарварлик ёрдами тариқасида ажратилган С гепатитига қарши дори воситасининг навбатдаги туркуми Тошкентга жўнатилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон президентининг Мисрга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда мамлакат раҳбарининг С гепатитига чалинган беморларни 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Дори воситасининг навбатдаги туркумини Ўзбекистонга жўнатиш бўйича келишув мамлакат дипломатларининг Миср соғликни сақлаш вазири билан олиб борган самарали музокаралари натижасидир.

Миср ҳукумати томонидан мамлакатга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган С гепатитига қарши дори воситаларининг ўн еттинчи партияси шу йил 4 ноябр куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси кўмагида Шарм-ал-Шайхдан Тошкентга етказиб берилди.

Top