Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Байден ва Си Жинпинг 15 ноябр куни APEC саммитида учрашади
Хитой ҳали Си Жинпингнинг бўлажак Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида иштирок этишини расман тасдиқламади.
АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой етакчиси Си Жинпинг 15 ноябр куни Сан-Францискода бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммити доирасида музокаралар ўтказиши мумкин. Бу ҳақда 8 ноябр, чоршанба куни етакчи ахборот агентликлари хабар берди.
Япониянинг Kyodo агентлигига кўра, Вашингтон ва Пекин икки сиёсатчининг учрашувига «якуний тайёргарлик кўрмоқда». Шу билан бирга, Хитой ҳали Си Жинпингнинг яқинлашиб келаётган APEC саммитида иштирок этишини расман тасдиқламади. Бу АҚШ ва Хитой раҳбарларининг 2022 йил ноябрида Балида G20 саммити доирасидаги музокараларидан буён илк икки томонлама учрашуви бўлади.
Учрашувда иқлим ўзгариши каби глобал муаммолар бўйича ҳамкорликнинг эҳтимолий йўналишларини муҳокама қилиш режалаштирилган, дейилади агентлик хабарида. Шунингдек, Америка томони вазият кескинлашуви хавфини минималлаштириш учун Хитой билан мудофаа бўйича музокараларни қайта бошлаш ниятида экани таъкидланади.
Оқ уй ноябр ойи бошида Вашингтон ва Пекин ўз етакчиларининг Сан-Францискода учрашишига «келишиб олгани» тўғрисида маълум қилди. Октябр ойи охирида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШга ташрифи чоғида Байден ва давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди. Бошқа масалалар қаторида, бу учрашувларда Россиянинг Украинадаги уруши ва Яқин Шарқдаги вазият муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
14:15 / 21.05.2026
Путин ва Си Жинпинг учрашуви. Асосий тафсилотлар
12:19 / 20.05.2026
«Бир-биримизга ёрдам беришимиз керак» – Пекинда Путин ва Си музокаралари бошланди
19:00 / 17.05.2026