Ўзбекистон | 11:21 / 08.11.2023
7676
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўтказиладиган ИҲТ саммитида 8 та давлат раҳбари қатнашади

Бугунга Қирғизистон, Туркия президентлари, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари ва ИҲТ бош котиби билан музокаралар режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент шаҳрида йирик халқаро тадбир - Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бошланмоқда

Саммитда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Эрон президенти Иброҳим Раисий, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари Анвар ул-Ҳақ Какар ҳамда ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий иштирок этади.  

Бугун, 8 ноябрь куни делегациялар Тошкентга кела бошлайди. Президент уларнинг раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Жумладан, бугунга Қирғизистон, Туркия президентлари, Покистон муваққат ҳукумати раҳбари ва ИҲТ бош котиби билан музокаралар режалаштирилган.

Эртага, 9 ноябрь куни олий даражадаги йиғилиш бўлиб ўтади. Унинг доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид