Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фаластин раҳбари Қуддусда сайлов ўтказишга тайёрлигини маълум қилди
Маҳмуд Аббос халқаро ҳамжамиятни Фаластинни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга чақирди.
Фото: AP
Фаластин давлати раҳбари Маҳмуд Аббос президент ва парламент вакилларининг умумий сайловини ўтказишга тайёрлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, сайлов Қуддусда ҳам ўтказилади.
«Биз бутун Фаластин халқи, жумладан Қуддус ҳам иштирок этадиган умумий сайловларни ташкил қилишга тайёрмиз», деди сиёсатчи Ар-Риёзда, Араб давлатлари Лигасининг фавқулодда саммитида.
Маҳмуд Аббос халқаро ҳамжамият Фаластинни қўллаб-қувватлашни кучайтириши кераклигини қўшимча қилди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши президентни «шафқатсиз тажовузни зудлик билан тўхтатишга» ва Ғазо сектори аҳолисини дори-дармон ва озиқ-овқат, шунингдек, сув, электр ва ёқилғи билан таъминлашга чақирди.
Аввалроқ, Маҳмуд Аббос АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувда Ғазо секторини назоратга олишга тайёрлигини маълум қилган эди. 1 ноябр куни Энтони Блинкен Фаластин маъмурияти анклавни назорат қилиши «энг самарали ва оқилона ечим» бўлишини айтди.
Мавзуга оид
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
19:07 / 27.04.2026
ФАТҲ Ғазо секторида 20 йил ичида илк бор ўтказилган маҳаллий сайловда ғалаба қозонди
17:42 / 07.04.2026
Тинчлик кенгаши Ҳамасдан тез орада қуролсизланишни талаб қилмоқда
21:34 / 01.04.2026