Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МСК ва IFES 2024 йилда Ўзбекистонда парламент сайловларини ташкил этиш масаласини муҳокама қилди
Тошкентда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ва IFES ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Фото: Дунё
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясида Сайлов тизимлари халқаро жамғармаси (IFES) президенти ва бош директори Энтони Банбери бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, IFES нодавлат халқаро ташкилот бўлиб, 50 дан ортиқ мамлакатларда сайлов ва референдумлар ўтказишнинг ҳуқуқий асослари ва амалиётини ривожлантиришга кўмаклашувчи дастурларни амалга оширади.
IFES делегацияси халқаро кузатувчилар томонидан юқори баҳоланган Конституциявий референдум ва муддатидан илгари президент сайловлари муваффақиятли ўтказилгани билан Марказий сайлов комиссиясини табриклади.
Учрашув давомида МСК ва IFES ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, жумладан, 2024 йилда Ўзбекистонда парламент сайловларини ташкил этиш борасида ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
16:06 / 09.02.2026
Таиландда — муддатидан олдин парламент сайловлари ва референдум
17:04 / 30.11.2025
Мухолифатчилар ҳибсга олиниши ва энергетика инқирози. Қирғизистонда навбатдан ташқари парламент сайловлари қандай шароитда ўтмоқда?
09:53 / 28.11.2025
Юридик университетда факултет деканлари сайлов асосида 2 йилга тайинланади
10:46 / 24.11.2025