Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда энг тезкор интернет ишга туширилди
Маълумот узатиш тезлиги Қўшма Штатлардаги шунга ўхшаш лойиҳалардан ўн баравар кўплиги таъкидланмоқда.
Хитойда маълумотлар узатиш тезлиги секундига 1,2 терабит бўлган дунёдаги энг тезкор оптик толали интернет кабелидан фойдаланиш бошланди. Бу бир сонияда 150 та HD филмини узатишга тенг. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Лойиҳа Сингҳуа университети ва алоқа операторлари ўртасидаги ҳамкорлик натижаси экани айтилмоқда.
Узунлиги 3 минг км бўлган кабел Пекин, Уҳан ва Гуанчжоуни боғлади. У жорий йилнинг июл ойида тармоққа уланган. Синовлар тугагач, тўлиқ ишлай бошлаган.
Маълумот узатиш тезлиги Қўшма Штатлардаги шунга ўхшаш лойиҳалардан ўн баравар кўплиги таъкидланмоқда. Олимлар бундай технологиялар 2025 йилдан кейин пайдо бўлишини кутишган эди.
Ушбу лойиҳа Хитойда Cernet номли таълим ва илмий марказлар ўртасида юқори тезликдаги интернет алоқа тизимини яратиш доирасида амалга оширилди. Барча дастурий таъминот ва ускуналар Хитойда ишлаб чиқарилган, бу унинг мустақиллигини оширади.
Мавзуга оид
22:17
Шавкат Мирзиёев Хитой заводидаги фожиа муносабати билан Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
09:22
Хитой 78 миллиард туп дарахт экди, аммо энди бунинг салбий оқибатларини кўрмоқда
09:17 / 05.05.2026
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
22:25 / 28.04.2026