Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахтиёр Саидов Роза Отунбаева билан учрашди
Фото: Ўзбекистон ТИВ
16 ноябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари Роза Отунбаева билан учрашди.
«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари Роза Отунбаева хоним билан учрашишдан мамнунмиз. Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, ушбу мамлакат миллий иқтисодиётини тиклаш ва турли инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик ҳамда Афғонистон йўналишида илгари сурилган ташаббуслар юзасидан фикр алмашдик», дейилади Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг телеграм-каналида.
Қирғизистонлик сиёсатчи Роза Отунбаева 2010 йил баҳор ойларида мамлакатда юз берган этник низолар ва давлат тўнтаришидан сўнг вақтинчалик ҳукумат раҳбари ва Қирғизистон президенти бўлган. У 2011 йил 1 декабрда ҳокимиятни Алмазбек Атамбаевга топширган.
Ўтунбаева 2022 йил 3 сентябрдан БМТ бош котибининг махсус вакили сифатида иш бошлаган.
Мавзуга оид
21:38 / 12.03.2026
Ташқи ишлар вазирлигида Кўрфаз араб давлатлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
18:22 / 08.03.2026
Бахтиёр Саидов Эрдўған билан учрашди
10:23 / 04.03.2026
Ўзбекистон ва Эрон ТИВ раҳбарлари телефон орқали вазиятни муҳокама қилди
19:34 / 01.03.2026