Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида ўзаро визасиз режимни жорий этиш бўйича ҳукуматлараро битим тузиш нияти юзасидан вербал ноталар алмашилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудуди раҳбари Жон Ли Каччиу билан учрашув якунлари бўйича маълум қилди.
Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон–Хитой кенг қамровли стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда инвестициялар, молия, рақамлаштириш, сунъий интеллект, транспорт ва логистика соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди. Шунингдек, Ҳонгконгнинг халқаро молия ва бизнес маркази сифатидаги тажрибасидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Томонлар ҳудудлараро шерикликни ривожлантириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан тўғри мулоқотларни фаоллаштириш ва қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари бўйича ҳам фикр алмашди.

Учрашувнинг муҳим натижаларидан бири сифатида ўзаро визасиз режимни жорий этиш бўйича келишув тайёрлаш ниятини тасдиқловчи вербал ноталар алмашилди. Қайд этилишича, бу қадам фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш ва ўзаро алмашинувларни фаоллаштиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
20:50 / 10.06.2026
Ҳонгконгда 168 киши ҳалок бўлган ёнғин иши бўйича айблов эълон қилинди
12:12 / 09.06.2026