Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон бокс юлдузлари Ўзбекистон пойтахтида WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвони учун рингга кўтарилади
17 ноябр куни Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) 61-конвенцияси доирасида Тошкентдаги “Ҳумо Арена” спорт-кўнгилочар мажмуасида профессионал бокс бўйича навбатдаги Лифт турнири бўлиб ўтади.
Евроосиё мамлакатлари орасида биринчи марта профессионал боксга бағишланган жаҳон миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб ўтади, унда ушбу спорт турининг жаҳон миқёсидаги юлдузлари йиғилиб, WBC чемпиони унвони учун курашда иштирок этади.

Бокс мухлислари миллий боксчи – Олимпия ва Осиё ўйинлари чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони Баҳодир Жалоловнинг жанубий африкалик боксчи Крис Томпсон билан кечадиган қизиқарли жангига гувоҳ бўлишлари мумкин. Ушбу бокс оқшомида Баҳодир Жалолов учун ватанидаги илк профессионал жанг бўлади.
Педро Гевара (40:3:1) ва Карлос Куадрас (41:5:1) WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради. Шунингдек, қуйидаги машҳур боксчилар: Абдумалик Халаков, у учун бу жанг дебют бўлади, шунингдек, Мужибулло Турсунов, Мирзахалилов Миразизбек, Мейирим Нурсултанов ва бошқалар ўртасида жанглар бўлиб ўтади.
Ушбу муҳим воқеа меҳмонлари бокс афсоналари ва машҳур шахслар - Эвандер Холифилд ва Майк Тайсон бўлади.

“LIFT Promotions” томонидан ташкил этилган ва жанг санъати ихлосмандлари учун яхши анъанага айланган бокс оқшоми унинг меҳмонлари ва иштирокчилари узоқ вақт эсда қоладиган тадбир бўлишини ваъда қилади!
Тадбирнинг бош ҳомийси Ўзбекистон Миллий банки (NBU) бўлди, у нафақат спорт мусобақаси мазмунида, балки боксни мамлакат маданий меросининг муҳим таркибий қисми сифатида оммалаштиришга ҳам алоҳида ҳисса қўшди.
Реклама
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026