Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ ёлғизликни глобал таҳдид деб атади
Ёлғизлик инсон саломатлигига таҳдид солади, унинг зарарли таъсири кунига 15 та сигарет чекиш билан баробарлиги таъкидланмоқда.

Фото: Getty Images
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ёлғизликни глобал саломатлик учун таҳдид деб эълон қилди. Унинг одамга зарарли таъсири кунига 15 та сигарет чекиш билан баробар.
ЖССТ ёлғизлик муаммоси бўйича халқаро комиссияси хабарида «Ҳар ким, ҳар қандай жойда ёлғиз ёки ижтимоий жиҳатдан изоляция қилинган бўлиши мумкин», деб таъкидланади.
Қайд қилинишича, одамларнинг ижтимоий фаоллигини тўхтатган COVID-19 пандемияси туфайли ёлғизлик муаммоси оғирлашган, шунинг учун ёлғизлик даражаси ҳам ошган.
«Ёлғизлик ҳеч қандай ёш ва чегара билмайди ва соғлиқ, фаровонлик ва ривожланишнинг барча жабҳаларига таъсир қилувчи глобал муаммога айланмоқда», дейилади хабарда.
ЖССТ таъкидлашича, ёлғизликнинг инсон саломатлиги учун хавфи кунига 15 та сигарет чекиш билан тенг. Унинг зарари семизлик ва кам ҳаракатли турмуш тарзидан ҳам кўпроқ эканлиги айтилмоқда.
ЖССТ қўшимча қилишича, дунёдаги ҳар тўртинчи кекса киши ижтимоий изоляцияни бошдан кечиради, бу ақлдан озиш (деменция) хавфини 50 фоизга ва коронар артерия касаллиги ёки инсулт хавфини 30 фоизга оширади.
Бундан ташқари, тадқиқотларга кўра, дунёдаги ўсмирларнинг 15 фоизигача ёлғиз. Улар мактабда ёлғизликни бошдан кечиради ва университетни ташлаб кетиш эҳтимоли кўпроқ. Ишда жамоатдан узилиб қолган ва қўллаб-қувватланмаслигини ҳис қилаётганларнинг иш маҳсулдорлиги ҳам пасайиши мумкин.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
-
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди
Жаҳон | 23:21 / 12.07.2025
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41 / 12.07.2025
Мавзуга оид

17:08 / 10.07.2025
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?

15:12 / 08.07.2025
Хориждан қайтган фуқаролар ОИВ инфекциясига мажбурий текширувдан ўтказилади

23:50 / 02.07.2025
ЖССТ зарарли маҳсулотлар нархини оширишга чақирди

16:06 / 02.07.2025