Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия жандармерияси Миллий гвардия ходимларининг малакасини оширишда иштирок этади
Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия жандармерияси ҳарбий хизматчиларининг профессионал малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалалари борасида қатор келишувларга эришилди.
Жорий йилнинг 12-15 ноябр кунлари Туркия жандармерияси бош қўмондони ўринбосари генерал-полковник Ҳусайн Куртўғли бошчилигидаги Туркия жандармерияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди.
Ўтказилган музокаралар натижасида, Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Туркия жандармерияси ҳарбий хизматчиларининг профессионал малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалалари борасида қатор келишувларга эришилди.
Ташриф дастурига мувофиқ делегация аъзоларини Ўзбекистон Жамоат хавфсизлиги университети, Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази, Болалар психологияси маркази, Ахборот хизмати фаолияти, “Темурбеклар” ҳарбий академик лицейи ва Кавалерия эскадронига ташрифи амалга оширилди.
Мавзуга оид
12:01 / 12.02.2026
Миллий гвардияда ҳам бир гуруҳ мулозимлар пенсияга кузатилди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026