Ўзбекистонга цитрус мевалар, кешю ёнғоғи ва хурмо импорти бир неча бараварга ошди
МҲТИ мутахассисларига кўра, бунга қулай макроиқтисодий шароит, импорт божхона тўловларини нолга тушириш, озиқ-овқат чакана савдосининг ривожланиши ва аҳоли сонининг ўсиши таъсир кўрсатган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2018-2022 йилларда цитрус мевалар (киви, мандарин, апелсин), кешю ёнғоғи ва хурмо импортини таҳлил қилди. Қайд этилишича, ушбу даврда мазкур маҳсулотлар импорти сезиларли даражада ошган. Бунга қуйидаги омиллар таъсир ўтказган:
- Республика иқтисодиётининг барқарор ўсиши ва аҳоли сонининг ортиши. 2018-2022 йилларда ялпи ички маҳсулотнинг ўртача ўсиш суръати 5,3 фоизни, аҳоли сонининг ўсиш суръати эса 1,9 фоизни ташкил этган;
- Қулай макроиқтисодий шароит. Ялпи ички маҳсулотнинг аҳоли жон бошига улуши 2018 йилдаги 1604 АҚШ долларидан 2022 йилда 2255 АҚШ долларига кўтарилди. Бу ҳам 2018-2022 йилларда аҳоли реал умумий даромадларининг 32,1 фоиз ошишига замин яратган;
- Импорт божхона тўловларини нолга тушириш. Жумладан, 2021 йилнинг октябр ойидан бошлаб Ўзбекистонда цитрус меваларни олиб киришда нол божхона ставкаси тартиби жорий қилинди ва бу муддат бир неча бор узайтирилди. Сўнгги бор нол ставка 2024 йилнинг 1 январигача узайтирилган.
- Озиқ-овқат чакана савдоси ривожланиши. Маркетинг тадқиқотларига кўра, 2015−2021 йилларда республиканинг замонавий чакана савдо бозори йилига ўртача 17 фоизга ўсган. Савдо ҳажмининг 58 фоиздан ортиғи чакана озиқ-овқат савдосининг улушига тўғри келган. 2026 йилга бориб, Ўзбекистон бозоридаги замонавий чакана савдонинг улуши деярли икки баробар ошиши мумкин.
2022 йилда цитрус мевалар ва ёнғоқлар импорти ҳажми 2018 йилдагига нисбатан қуйидагича ошган:
Кешю ёнғоғи импорти 8,2 баробар.
Хурмо импорти 7,6 баробар.
Мандарин импорти 6,6 баробар.
Киви импорти 4,7 баробар.
Апелсин импорти 3,9 баробар.
«Ҳарвард университети Жамоатчилик соғлигини сақлаш мактаби тадқиқотига кўра, цитрус мевалар саломатлик учун кўплаб фойдали хусусиятларга эга. Жумладан, уларнинг таркибида С витамини, шунингдек, юрак қон-томир тизимига ижобий таъсир кўрсатадиган ва сурункали юрак қон-томир касалликларининг ривожланишига тўсқинлик қилувчи флавоноидлар катта миқдорда мавжуд», дейилади МҲТИ тадқиқотида.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний балиқ овлаш натижасида қарийб ярим млрд сўмлик зарар етказилди
Жамият | 09:43
-
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16
-
Воронеж областидаги нефт базасига дронлар ҳужум қилди
Жаҳон | 09:08
-
Смоленскка дронлар ҳужуми: кўп қаватли уй ва авиазавод ёнмоқда
Жаҳон | 09:04
Мавзуга оид
21:13 / 19.01.2025
Суриянинг янги ҳукумати Россия, Эрон ва Исроил товарлари импортини тақиқлади
18:15 / 13.01.2025
Суриянинг янги ҳукумати хорижий маҳсулотлар импортига рухсат берди
16:22 / 13.01.2025
Ўзбекистон Қозоғистон донининг асосий харидори бўлиб турибди
23:19 / 11.01.2025