Арманистон КХШТдан ёрдам сўрашдан бош тортди
Арманистон томони Ереванга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги ҳужжатга қизиқиш билдирмади, деди ташкилот бош котиби Имангали Тасмагамбетов.
Арманистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан Ереванга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги ҳужжатни 23 ноябр куни Минскда ўтказилиши режалаштирилган КХШТ саммити кун тартибидан олиб ташлашни сўради. Бу ҳақда 20 ноябр, душанба куни Беларус раҳбари Александр Лукашенко билан суҳбатда ташкилот бош котиби Имангали Тасмагамбетов маълум қилди. «Арманистон томони, гарчи бошқа барча иттифоқчилар бу қарорни қўллаб-қувватлаган бўлса-да, бу ҳужжатга ҳеч қандай қизиқиш билдирмади, бундан ташқари, ишимизнинг якуний қисмида уни кун тартибидан бутунлай олиб ташлашни сўради», — деди Тасмагамбетов. Апрел ойида КХШТ котибияти битим лойиҳасида, жумладан, Арманистон ва Озарбойжон чегарасига кузатувчилар миссиясини юбориш ҳамда «бошқа шартлар» киритилганини айтди, аммо улар орасида ҳарбий-техник ёрдам бор-йўқлигига аниқлик киритишдан бош тортди.
Пашинян КХШТ саммитини ўтказиб юборади
Арманистон бош вазири Никол Пашинян 14 ноябр куни Александр Лукашенко билан телефон орқали суҳбатда КХШТ Минск саммитида қатнаша олмаслиги ҳақида маълум қилган, бироқ унинг ташкилотдаги ҳамкасблари бу қарорга тушуниш билан муносабатда бўлишига умид билдирган.
Кремл Пашиняннинг қароридан афсусда эканлигини билдирди. Россия президенти Владимир Путин матбуот котиби Дмитрий Песков бундай учрашувлар «фикр алмашиш ва кун тартибидаги масалалар бўйича позицияни солиштириш учун яхши имконият» эканини таъкидлади.
Арманистон ва КХШТ ўртасидаги инқироз
2023 йил январида Арманистон ўз ҳудудида КХШТ ўқув машғулотларини ўтказишдан бош тортди, июлда эса ушбу ташкилот қутқарув хизматларининг Беларусдаги машғулотларида қатнашмасликка қарор қилди. 2023 йил май ойида Никол Пашинян Арманистон КХШТдан чиқиб кетиши мумкинлигини истисно этмади, ваҳоланки, ноябр ўрталарида Ереван ташкилотдан чиқишга тайёр эмаслигини айтган эди.
2023 йил сентябрида Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар якунланганидан кейин Пашинян Арманистон иштирок этаётган тузилмаларни самарасиз деб атади.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
15:50 / 04.11.2024
КХШТ бош котиби: Дунёда кучайиб бораётган чақириқ ва таҳдидларга давлатлар якка ўзи тура олмайди
15:00 / 19.10.2024