Ўзбекистон | 10:24 / 22.11.2023
11506
2 дақиқада ўқилади

23 ноябр куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин

«Ўзгидромет» 23 ноябр, пайшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+7 даража, кундузи +11...+13 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, баъзи жойларда -1...-3 даражагача бўлиши мумкин, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, чўл ҳудудларда -0...-2 даражагача, кундузи +11...+16 даража бўлади.

Тошкент вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.  Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.  Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -0...-5 даража, кундузи +0...+5 даража бўлади.

Мавзуга оид