Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда янги биноларнинг энерготармоққа юкламаси бўйича изоҳ берилди
“Олдинлари Тошкент шаҳрида 5 MW'дан юқориси йирик истеъмолчилар сифатида кўрилган бўлса, ҳозир ҳаттоки 0,5 MW ёки 200 kW уланиш бўлса ҳам Энергетика вазирлиги даражасида, энергия инспекцияни жалб қилган ҳолда амалга оширилади”, – деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 22 ноябр куни Қонунчилик палатасидаги “Ҳукумат соати”да чиқиш қилди.
Депутат Бобур Бекмуродов Тошкентда кўп қаватли уйлар қурилишининг ошиши энергетика тармоғига қандай таъсир қилаётгани билан қизиқди.
“Пойтахтимизда янги бино ва иншоотлар қурилиши электр энергиясидаги эскирган инфратузилмага тушадиган юкламани ошириб юбориши мумкин. Лекин қурилиш ишлари давом этмоқда. Ўзи бу қурилишларни қилаётганда ушбу жиҳатлар инобатга олиняптими ё йўқми?” деди депутат.
Жўрабек Мирзамаҳмудовга кўра, ҳозирда электр тармоқларига уланиш бўйича техник шартлар бериш тартиби ўзгарган.
“Янги техник шартларнинг бажарилиши юзасидан қатъий турибмиз. Илгарилари ягона дарча орқали рухсатнома олинарди, биз президент олдига таклиф билан кирдик ва бу нарса тақиқланди.
Шуни айтиб ўтмоқчиманки, олдинлари Тошкент шаҳрида 5 MW'дан юқориси йирик истеъмолчилар сифатида кўрилган бўлса, ҳозир ҳаттоки 0,5 MW ёки 200 kW уланиш бўлса ҳам Энергетика вазирлиги даражасида, энергия инспекцияни жалб қилган ҳолда амалга оширилади. Шундай қилингандагина, техник шартлар бериляпти. Айрим ҳолатларда эса техник шартлар бекор қилиниб, инвестор ёки тадбиркор тарафидан янги қурадиган объектига ўзи тармоқ тортиб келиш ёки алоҳида трансформатор қўйиш шартлари қўйиляпти”, деди энергетика вазири.
“Аномал совуқ такрорланиши эҳтимоли инобатга олинган” — Вазир қишга тайёргарлик бўйича ҳисобот берди
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38 / 26.07.2025
Мавзуга оид

23:59 / 25.07.2025
Свет ўчмаган кун йўқ: Тошкент электрсиз қийналмоқда

18:40 / 25.07.2025
Вазир ўринбосари Тошкентнинг бош режаси ўзгаришини рад этди. Лекин акс баёнотлар ва лойиҳалар кўп

17:48 / 25.07.2025
Тошкентда 670 мингдан ортиқ хонадонга ақлли сув ҳисоблагичлар бепул ўрнатилади

22:49 / 24.07.2025