Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олтин нархи ошиб бормоқда ва 2000 долларга яқинлашди
Ню-Йорк биржасида қимматбаҳо металлнинг 1 трой унцияси учун 1999,6 доллар таклиф қилинмоқда.
Фото: Sven Hoppe/picture alliance via Getty Images
Доллар курсининг пасайиши фонида олтин нархи аста-секин кўтарилиб бормоқда, деб хабар берди Interfax. Қайд қилинишича, 24 ноябр куни Ню-Йорк Comex биржасида декабр шартномалари котировкалари 0,3 фоизга ошган ва 1 трой унцияси учун 1999,6 долларни ташкил этган.
Қайд қилинишича, АҚШ долларининг олтита асосий жаҳон валюталарига нисбатан қийматини кўрсатувчи DXY индекси жума кунги савдолар чоғида 0,5 фоизга пасайган. Кучсиз доллар эса бошқа валюта эгалари учун олтиннинг инвестицион жозибадорлигини оширади.
Ўзбекистон олтин савдоси бўйича дунё етакчиларидан бири саналади. 2023 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон 6,87 млрд доллар қийматидаги олтин сотди. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланиб, ўтган йилга нисбатан 2,3 баробарга кўп.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2022 йилда 4,1 млрд долларлик, 2021 йилда 4,1 млрд долларлик, 2020 йилда 5,8 млрд долларлик, 2019 йилда эса 4,9 млрд долларлик олтин сотган.
Мавзуга оид
22:24 / 07.04.2026
Биржадаги охирги 2 савдо сессиясида дизел нархи 17,5 фоизга қимматлашди
14:47 / 24.03.2026
Трампнинг нефт нархини қулатган баёноти арафасида биржада шубҳали битимлар амалга оширилди
20:28 / 15.12.2025
Ўзбекистонда чет эл компанияларининг акциялари савдосига рухсат берилиши мумкин
20:11 / 21.08.2025