Ўзбекистон | 11:54 / 25.11.2023
4268
1 дақиқада ўқилади

Адлия органларига икки соҳада қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни қўллаш ваколати берилмоқда

Адлия органларига интеллектуал мулк ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни қўллаш ваколати берилади.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон адлия органлари тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама марказида бўлди.

Қонун билан Божхона кодексига киритилаётган ўзгартириш орқали эндиликда экспорт режимида ҳам интеллектуал мулк ҳимоя қилиниши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, товар белгиси, товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаларни бериш муддати қисқартирилмоқда.

Адлия органларига интеллектуал мулк ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни қўллаш ваколати берилмоқда.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоизлик чегирма қўлланилиши белгиланмоқда.

Муҳокама якунида сенаторлар қонунни маъқуллади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид