Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат Қозоғистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани маъқуллади
Шартнома иловасида давлат раҳбарлари бошчилик қиладиган Ўзбекистон ва Қозоғистон олий давлатлараро кенгаши тўғрисидаги низом келтирилган.
2023 йил 25 ноябр куни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси доирасида “Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.
Муҳокама чоғида сенаторлар Ўзбекистон ва Қозоғистон энг яқин қўшнилар ҳамда вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкорлар эканини алоҳида таъкидлади. Кейинги йилларда икки мамлакат ўртасида ҳамкорликнинг янги даври бошланди, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатлар жадал ривожланмоқда.

Шартноманинг асосий мақсади икки мамлакат мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ва барқарор иқтисодий ривожланишини янада мустаҳкамлашга қаратилган давлатлараро муносабатларнинг янги босқичини шартнома-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашдан иборат экани қайд этилди.
Шартнома ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик, миграция, саноат кооперациясини ривожлантириш, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича қўшма чора-тадбирларни қабул қилиш, парламентлар, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш каби соҳаларда яқин ҳамкорликни назарда тутади.

Сенаторлар шартноманинг ратификация қилиниши икки халқнинг маънавий-маданий яқинлигини қўллаб-қувватлашга, маданият, илм-фан, таълим ва спорт соҳасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади, деган фикр билдирди.
Шартнома иловасида давлат раҳбарлари бошчилик қиладиган Ўзбекистон ва Қозоғистон олий давлатлараро кенгаши тўғрисидаги низом келтирилгани алоҳида таъкидланди.
Муҳокама якунлари бўйича Сенат шартномани ратификация қилишга доир қонунни маъқуллади.
Мавзуга оид
10:31
Қозоғистон миграция назоратини кучайтирмоқда
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
17:54 / 07.07.2026