Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Молдова ва Гуржистон иттифоққа қисман аъзо бўлиши мумкинлигини истисно этмади
ЕИ Молдова ва Гуржистонни Днестрбўйи, Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудларисиз қабул қилиш вариантини кўриб чиқиши мумкин, деди Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати расмий вакили Петер Стано.
Европа Иттифоқи Молдова ва Гуржистонни қисман, яъни биринчи навбатда Днестрбўйи, Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудларисиз аъзоликка қабул қилиш вариантини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати расмий вакили Петер Стано 24 ноябр, жума куни парчалари чоп этилган «Известия» газетасига берган интервюсида маълум қилди.
«Гуржистон ва Молдованинг Европа келажаги можаролар гаровида бўлиши мумкин эмас. Бу ЕИнинг энг юқори даражасида ҳам тасдиқланди. Биз Гуржистон ва Молдованинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қатъий қўллаб-қувватлашда давом этамиз», - дея ўз суҳбатдошидан иқтибос келтиради нашр.
Украина, Молдова ва Гуржистоннинг ЕИга йўли
Европа комиссиясининг 8 ноябр куни эълон қилинган 2023 йил учун кенгайиш бўйича ҳисоботида Украина ва Молдова билан аъзолик бўйича музокараларни бошлаш, шунингдек, Гуржистонга Европа Иттифоқига номзод давлат мақомини бериш тавсия этилади.
Аввалроқ, октябр ойи охирида Молдова президенти Майя Санду ўз мамлакати Днестрбўйи ҳудудисиз Европа Иттифоқига кириши мумкинлигини айтган эди. «Идеал вариант - реинтеграцияланган мамлакатнинг ЕИга қўшилиши, яъни ўнг ва чап қирғоқларнинг. Агар бу амалга ошмаса, у ёки бу сабабларга кўра имконсиз бўлса, биринчи навбатда ЕИга интеграция қилишнинг бошқа варианти мавжуд - ўнг қирғоқ, кейин чап», деди сиёсатчи Vocae Basarabiei телеканали эфирида. Ушбу режанинг амалга оширилиши геосиёсий вазиятга боғлиқ, деди у.
Мавзуга оид
08:45 / 25.06.2026
ЕКПА Гуржистон ҳукуматини мухолифатга босимни тўхтатишга чақирди
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026