Ўзбекистон | 09:16 / 28.11.2023
2937
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Хитой стратегик шерикликни кенгайтириш масаласини кўриб чиқмоқда

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Хитой элчиси икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари кун тартибини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой элчиси Юй Цзюнни қабул қилди.

«Бугун Хитойнинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюн жанобларини қабул қилдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Ўзбекистон–Хитой кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари кун тартибини кенгайтириш, олий даражада аввал эришилган келишувларни амалга ошириш, бўлажак мулоқотлар муҳокама марказида бўлди.

21 ноябр куни Пекинда Ўзбекистон ва Хитой Ташқи ишлар вазирликлари делегациялари ўртасида биринчи стратегик мулоқоти бўлиб ўтди. Делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И раҳбарлик қилди. 

Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, ХХРнинг молия-иқтисодий марказлари – Гуанчжоу ва Шанҳайда самарали музокаралар ўтказди ҳамда икки томонлама бизнес-форумларда қатнашди.

Мавзуга оид