Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Британия жорий йил якунига қадар сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказади
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Марказий Осиё департаменти бошлиғи ўринбосари Жастин Маккензи билан учрашув ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, томонлар Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратди.
Хусусан, юқори ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ўзаро алоқаларни диверсификация қилиш, шунингдек, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
28-29 ноябр кунлари Лондонда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Британия савдо ва саноат кенгашининг навбатдаги йиғилишини ва жорий йил якунига қадар режалаштирилган вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни юқори даражада ташкил этиш вазифалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида муҳокама қилинган йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мавжуд салоҳиятни сафарбар этиш мақсадида дипломатик алоқаларни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
19:09 / 14.07.2026
Электромобилларда энг кўп учрайдиган носозликлар маълум қилинди
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026