Жаҳон | 16:59 / 01.12.2023
15750
5 дақиқада ўқилади

Донбасс ўқлар ёмғири остида — шаҳарларда вайронгарчилик ва ёнғинлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 645-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Bloomberg: Володимир Зеленский июндан буён ҳарбий чақириқ ёшини камайтириш тўғрисидаги қонунга имзо чекмай келмоқда. У ҳарбийлар чақирув орқали нимага эришишни кўзлагани, янги чақирилганлар қандай тақсимланиши ва фронтда 21 ой ўтказганлар учун ротация қандай ташкил этилиши бўйича «янада аниқроқ режа» тақдим этилишини истамоқда.
  • Украина делегацияси ЕХҲТ йиғилиши вақтида зални тарк этди. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ўз нутқини тўхтатган ва инглиз тилида шундай деган: «Мени тинч қўйинг, илтимос».
  • Россиялик ҳарбийлар Украинага дронлар ва С-300 комплексидан учирилган ракеталар билан ҳужум уюштирди. Донецк областида ҳужум оқибатида ўн киши яраланиб, икки киши вафот этган.
  • Украина нашрлари Бурятиядаги темирйўлда Украина хавфсизлик хизмати томонидан уюштирилган портлаш рўй бергани ҳақида ёзди. Юк поезди вагонида ёнғин чиққани ҳақидаги маълумот Шарқий-Сибир транспорт прокуратураси томонидан тасдиқланган.
  • Зеленский Украина Донбасснинг оккупация остидаги қисми аҳолисини «руҳан қайтариш», аннексия қилинган Қримдагидан кўра оғир бўлишини тан олди ва буни Донбассда ўн йилдан буён ҳарбий ҳаракатлар кетаётгани билан изоҳлади.
  • Ростов областидаги полигонда ўқ-дори тасодифан портлаб кетиши оқибатида Приморе ўлкасидан бўлган 12 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
  • Россияда «Олтин граммофон» мукофотини топшириш маросими вақтида саҳнага Украинадаги уруш иштирокчилари чақирилди. Уларга Leopard танки йўқ қилингани учун миллион рубллик сертификатлар топширилган.

Донецк областининг Покровск райони ўққа тутилиши

30 ноябрга ўтар кечаси Россия қўшини Покровск районига олтита ракета билан ҳужум уюштирди, деб хабар берди Украина ИИВ раҳбари Игор Клименко. Снарядлардан бири икки болали оила яшовчи уй ҳовлисига келиб тушган. Зарба натижасида маҳаллий аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлиб, 10 киши яраланган (улардан тўрт нафари болалар). Клименконинг пости эълон қилинган маҳалда яна беш киши харобалар остида қолаётганди.

Покровскда яраланган маҳаллий аҳоли вакилига ҳарбийлар томонидан ёрдам кўрсатилмоқда
Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press
Россия зарбалари оқибатида ёниб кетган бинода ишлаётган ўт ўчирувчилар
Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press
Зарба берилган жойдаги шифокорлар
Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press
Россия қўшини Новогродовка шаҳрини ҳам (Покровск районида) ўққа тутди. ФВДХ ходимлари турар жой харобалари остидан бир кишининг жасадини олиб чиқишган, деб хабар берди Донецк ҳарбий маъмурияти раҳбари в.б Игор Мороз. 30 ноябр тонгида қутқарувчилар яна тўрт кишининг жасадини қидириш ишларини давом эттираётганди, улардан бири — ёш бола.
Донецк области ҳарбий маъмурияти матбуот хизмати
Новогродовкадаги қутқарувчилар жасадни харобалар остидан олиб чиқишмоқда
Украина миллий полицияси матбуот хизмати

Часив Ярдаги вазият 

Донецк областининг Часив Яр шаҳри ҳудудида снаряд тушишидан ҳосил бўлган чуқурлик. Бахмут районидаги бу шаҳар УҚК назоратида
Madeleine Kelly / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Часив Яр ўққа тутилиши оқибатида шикастланган турар жой биноси
Madeleine Kelly / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Часив Ярдаги қўмондонлик маркази
Madeleine Kelly / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Фронт чизиғидаги аскарлар
Madeleine Kelly / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Донецк ўққа тутилиши оқибатлари

Украин ҳарбийлари 30 ноябр куни Донецкка 30 та ракета билан ҳужум уюштирди, деб маълум қилган аннексия қилинган ДХР маъмурияти, жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган. УҚК зарба юзасидан изоҳ бермаган.

Донецк ўққа тутилиши оқибатидаги вайронгарчилик
Валерий Мельников / Reuters / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчираётганида уйдан буюмларини олиб чиқаётган аёл
Валерий Мельников / Reuters / Scanpix / LETA
Отишмадан вайрон бўлган уйдаги ўт ўчирувчилар
Валерий Мелников / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид