Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев БАА президенти билан учрашди
Суҳбатда иккитомонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрига ташрифи давомида 2 декабр куни Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди.

Учрашувда амирликлар томонидан вице-президент Шайх Мансур Ол Наҳаён, бош вазир ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф Ол Наҳаён, энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий, саноат ва илғор технологиялар вазири, COP28 саммити президенти Султон Аҳмад ал-Жобир ҳам қатнашди.
Суҳбатда иккитомонлама муносабатларнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали алоқалар барқарор ва жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Қайд қилинишича, йил бошидан буён товар айирбошлаш 30 фоизга ошди, қўшма корхоналар сони ва тўғридан-тўғри авиақатновлар миқдори кўпаймоқда. Икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма лойиҳалар портфели 4 миллиард долларни ташкил этяпти.
Фаол мулоқотни давом эттириш ва бўлажак олий даражадаги тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш муҳим экани таъкидланди.
Амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва уни кенг кўламли стратегик шериклик даражасига олиб чиқишдан манфаатдорлик билдирилди.

Мавзуга оид
19:54 / 21.03.2026
Ҳўрмуз бўғози хавфсизлиги ташаббусини 20 дан ортиқ давлат қўллаб-қувватлади
23:11 / 18.03.2026
Эрондаги уруш Дубайнинг молиявий марказ сифатидаги мақомига қандай таъсир қиляпти?
22:29 / 18.03.2026
Саудия ва БААда ҳам Рамазон ҳайити 20 мартга тўғри келмоқда
22:15 / 08.03.2026