Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона аэропортининг ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
Аэропорт одатдаги режимда ишламоқда, унда замонавий ускуналар ўрнатилмоқда.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси рейсларининг Фарғона аэропортидан Наманган ва Тошкент аэропортига ўтказилиши ҳақидаги маълумотлар Фарғона аэропортининг ёпилишини англатмайди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд қилинишича, Фарғона халқаро аэропортида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзаэронавигация» ДУК томонидан замонавий ускуналар (узоқ масофали DME/NL2700 радиомаёқ ва SP-200 радионавигация ускунаси) ўрнатилмоқда. Таъкидланишича, бу аэропортнинг аэронавигация тизимлари фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.
«Ушбу ишлар аэропорт фаолиятини тўхтатиш ва уни вақтинча ёпиш учун асос бўлмайди. Фарғона халқаро аэропорти одатдаги режимда ишламоқда», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, Фарғонага миллий авиаташувчидан ташқари «Turkish Airlines», «Aeroflot», «Azimut», «Qanot Sharq», «Centrum Air», «Utair», «Ural Airlines», «S7», «Silk Avia» каби авиакомпаниялар ҳам парвозларни амалга оширмоқда. Уларнинг рейслари кўчирилиши ҳақида ҳеч қандай хабар берилмаган.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
08:38 / 29.05.2026
Хитой денгиз ўртасида дунёдаги энг йирик аэропортни қурмоқда
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026