Атом энергияси халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг 5 та миллий лойиҳасини тасдиқлади
АЭХА бошқарувчилар кенгаши техник ҳамкорлик дастурини тасдиқлади, унга кўра, Ўзбекистоннинг бешта янги миллий лойиҳаси янги циклда амалга оширилади.
Венада Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
«Дунё» хабарига кўра, сессия кун тартибидан АЭХАнинг техник ҳамкорлик соҳасидаги фаолиятини кўриб чиқиш ва 2024-2025 йилларга мўлжалланган янги техник ҳамкорлик дастурини тасдиқлаш масалалари ўрин олди.
АЭХА бошқарувчилар кенгаши техник ҳамкорлик дастурини тасдиқлади, унга кўра, Ўзбекистоннинг бешта янги миллий лойиҳаси янги циклда амалга оширилади. Улардан учта лойиҳа яратилаётган атом саноати инфратузилмасини ривожлантириш бўйича миллий салоҳиятни ошириш («Ўзатом» агентлиги), атом энергетикасини самарали тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш («Ўзсаноатконтехназорат»), шунингдек, ядровий хавфсизлик, Ўзбекистон тадқиқот ядро реакторининг фойдаланиш кўрсаткичларини ошириш ва самарали фойдаланишга (Фанлар академияси) қаратилган.
Тўртинчи лойиҳа Сув ресурслари ва барқарор изотоплардан фойдаланган ҳолда ифлосланиш манбаларини мониторинг қилиш учун барқарор изотоп лабораториясини ташкил этишни назарда тутади. Лойиҳа Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан амалга оширилади.
«Саратонни даволашда радиациявий тиббиётни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш» деб номланган бешинчи лойиҳа Ўзбекистонда илғор ва юқори сифатли нур терапияси, диагностик радиология ва бошқа ядро тиббиёти технологияларини жорий этиш орқали саратон касаллигидан ўлим даражасини камайтиришни назарда тутади. Лойиҳа тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, саратоннинг турли турларини ташхислаш ва даволаш бўйича миллий тавсияларни ишлаб чиқиш, тиббиёт ходимларини кенг қамровли тайёрлашни назарда тутади.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
09:59 / 11.01.2025
2025 йилда 307 та йирик лойиҳа ишга туширилади
11:51 / 11.12.2024
АЭХА Запорижжя АЭСга кетаётган автомобилга дрон зарбаси ҳақида маълум қилди
22:04 / 06.12.2024
Эрон 4 та ядро каллаги ишлаб чиқариш учун етарли уранга эга — АЭХА
15:43 / 05.12.2024