Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида IT-академия ташкил қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоятида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Фарғона вилоятида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида:
IT-академия;
IT-паркнинг Фарғона филиали;
IT-парк университети Фарғона филиали;
масофавий IT-хизматлар экспорти маркази;
стартап-лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи инкубация ва акселерация маркази;
киберспорт маркази;
IT-парк резидентлари учун офислар ва бошқа объектлар ташкил этилиши мўлжалланмоқда.
Қарор лойиҳаси билан Фарғона вилоятида:
халқаро таълим стандартлари асосида киберхавфсизлик, сунъий интеллект, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг бошқа долзарб йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш;
ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва хизматлар кўрсатиш;
дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини ривожлантириш;
масофавий IT-хизматлар экспорти ҳажмини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
ҳудудда ёшларнинг зарур кўникмаларга эга бўлишига ва уларни кафолатланган буюртмалар билан таъминлашга кўмаклашиш;
ёшларни замонавий ва юқори даромадли касбларга ўқитиш ишларини ташкил этиш;
ахборот технологиялари соҳасидаги профессионал кадрлар захирасини, шу жумладан бошқарув кадрлари захирасини яратиш;
кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва IT-компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
ахборот технологиялари соҳасида инвестициялар самарадорлигини ошириш;
IT-паркнинг резидентлари сонини ошириш;
маҳаллий ҳамда хорижий IT компаниялар учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
рақамли технологиялар соҳасида стартап лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда ёшларда бундай кўникмаларни шакллантириш;
инновацион ғоялар, стартаплар ва венчур лойиҳаларини молиялаштириш тизимини ривожлантириш учун шароитлар яратиш;
хорижий инвестицияларни маҳаллий IT-маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва рағбатлантиришга жалб қилиш;
ахборот технологиялари соҳасида аутсорсинг хизматлари бозорини ривожлантириш;
киберспорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш каби бир қатор ишлар амалга оширилади.