Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Россияга қарши санкцияларга «имкон қадар» амал қилмоқда — Қирғизистон ТИВ
Қирғизистон урушда Россия ёки Украинани қўллаб-қувватлай олмайди, шунинг учун санкцияларга «иложи борича» амал қилади.
Қирғизистон Россияга қарши санкцияларга «имкон қадар» амал қилади ва Россия, Украина ва Европа давлатлари билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеэнбек Кулубаев маълум қилди.
«Россияга қарши санкцияларга риоя қилиш бўйича келишувлар мавжуд. Биз Россия, Украина ва Европа давлатлари билан ҳамкорлик қиламиз. Европалик шериклардан санкцияларни бузмаслик талаби бўлган. Биз бунга рози бўлдик, лекин талаблар бажарилишини ҳар доим ҳам назорат қила олмаймиз», деди Қулубоев.
Унинг қўшимча қилишича, Қирғизистон урушда Россия ёки Украинани қўллаб-қувватлай олмайди, шунинг учун санкцияларга «иложи борича» амал қилади, чунки айрим товарлар «ҳарбий саноатга тегишли бўлиши мумкин».
«Биз бу можаронинг тинч йўл билан ҳал этилиши тарафдоримиз, аммо савдо ҳам керак, айниқса Россия бизнинг асосий ҳамкоримиз бўлган бир пайтда», деди ташқи ишлар вазири.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026