Жаҳон | 22:40 / 07.12.2023
10331
2 дақиқада ўқилади

Хитойда дунёдаги энг йирик ядровий контейнер кемаси лойиҳаси тақдимоти ўтказилди

У 24 мингта контейнерни ташиш қувватига ва торий билан ишлайдиган атом реакторига эга бўлади. 

Хитойнинг Цзяннан кемасозлик заводи 24 мингта стандарт контейнерни ташиш қувватига эга, эритилган туз реакторидан қувват оладиган кема қуриш режаларини эълон қилди. Компания Шанхайда бўлиб ўтган Marintec China кўргазмасида кенг кўламли лойиҳани тақдим этди. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, энди асосий эътибор келажакдаги контейнер кемасининг электр станциясига қаратилган. Эҳтимол, у торий билан ишлайдиган атом реактори бўлади. 

Мутахассисларнинг фикрича, тоза атом энергияси билан ишлайдиган улкан контейнер кемасининг яратилиши кемасозликда глобал ютуқ бўлади. Янгилик аллақачон DNV GL халқаро таснифлаш жамияти томонидан қўллаб-қувватланган ва у лойиҳага сертификат берган. 

Қайд қилиш жоиз, анъанавий дизел двигателида ишлайдиган дунёдаги энг йирик контейнер ташувчи кема ҳам Хитойга тегишли. Улкан OOCL Felixstowe кемаси Dalian COSCO KHI кемасозлик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва 24 мингдан ортиқ контейнерни сиғдира олади. Унинг палубаси уч яримта футбол майдонига, баландлиги 22 қаватли уйга тенг. Felixstowe 2023 йил август ойида сувга туширилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти