Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ давлатлари сунъий интеллектни тартибга солиш қоидаларини келишиб олди
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ҳукуматлари биометрик кузатувда сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича қонун чиқарувчилар позициясига ён босди, деб ёзади Reuters.
Фото: REUTERS/Dado Ruvic
Европарламент, Европа комиссияси ва Европа Иттифоқи мамлакатлари янги «сунъий интеллект қонуни» бўйича принципиал келишувга эришди. Бу ҳақда 7 декабр, пайшанба куни музокаралар боришидан хабардор манбасига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.
ChatGPT чат-боти каби сунъий интеллект (СИ) тизимларини қандай тартибга солиш кераклиги ҳақидаги музокаралар 6 декабр куни кундузи бошланди ва тунгача давом этди. Агентлик суҳбатдошига кўра, асосий эътибор миллий хавфсизлик, мудофаа ва бошқа ҳарбий мақсадларда биометрик кузатувда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланишга қаратилди.
Европа Иттифоқи давлатлари ҳукуматлари 10 соат давом этган мунозаралардан сўнг биометрик маълумотлардан фойдаланган ҳолда назоратни амалга оширишга қарши бўлган қонун чиқарувчиларнинг қўллаб-қувватлашига эришиш учун муросага келишди, деб ёзади Reuters.
Мавзуга оид
12:25
Евроиттифоқ Россиядан дезинформацияга қарши кураш стратегиясини ўзгартирмоқда
09:34
Путин ЕИга газ етказиб беришни муддатидан олдин тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда
08:54 / 04.03.2026
Ҳиндистонда суд можароси: AI тўқиб чиқарган қарорлар ишда асос бўлган
14:37 / 03.03.2026