Халқаро IT сертификатларига 50 фоизгача харажатларни қоплаш бўйича портал ишга туширилди
Ўзбекистонда халқаро IT сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларни қоплаш бўйича “IT-истеъдод” портали ишга туширилди.
Рақамли технологиялар вазирлиги хабарига кўра, халқаро IT сертификатини олиш учун қатнашган жами ёшлар сони 1600 нафардан ортиқ бўлиб, шундан 735 нафар ёшларга жами 1 миллиард сўм дан ортиқ харажатлари қоплаб берилган. Жумладан, 2023 йил ҳозирги кунга қадар 285 нафар ёшларга жами 618,3 миллион сўм миқдорида харажатлар қоплаб берилди.
Аҳолини рақамли кўникмаларини ошириш мақсадида республика бўйича 205 та рақамли технологиялар ўқув марказларида 400 га яқин янги иш ўринлари яратилган бўлиб, уларда ҳозирги кунга қадар 195 минг нафардан ортиқ тингловчилар малакасини оширди. Шундан 39 минг нафардан ортиғи давлат хизматчиларидир.
Иқтидорли ёшларни саралаш, қўшимча ўқитиш ҳамда халқаро меҳнат бозорига тайёрлаш тизимини жорий этиш ва замонавий IT касбларга ўқитиш тизими IT Skills тизимини яратиш чоралари қўрилмоқда. Бунда ҳар йили 50 минг нафардан ортиқ ITга қизиқувчи ёшларнинг базаси яратилади, 5 минг нафар иқтидорли ёшлар билим ва кўникмалари оширилиб, халқаро меҳнат бозорига тайёрланади.
Мавзуга оид
10:50 / 02.10.2024
ABBYY IT-компанияси россияликларни уч мамлакатдаги офисида ишдан бўшатди
21:25 / 13.08.2024
Сунъий интеллект технологиялари маркази ташкил этилади
15:55 / 20.07.2024
“Талаблар кучли, рақобат катта” – Amazon’да ишлаётган ўзбекистонлик IT мутахассиси ҳикояси
13:07 / 08.07.2024